Самарқанд вилоятининг Паяриқ туманида 9 июнь куни қайнона ва куёв ўртасида юз берган можаро оқибати хунук тугади. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Шу куни Кўктепа қишлоғида яшовчи С.А. ўзаро жанжал оқибатида қайнонаси Н.М.нинг чап кўкрак ва юз қисмига пичоқ билан уриб, жароҳат етказди.
Ҳодиса оқибатида Н.М. касалхонага ётқизилди. С.А. қўлга олинди.
Изоҳ (0)