10 июнь куни Тошкент шаҳри бўйича 1742 нафар кишига биометрик паспортлар топширилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шулардан 52 нафари вояга етмаганлар, 17 нафари имконияти чекланган инсонлардир. 301 киши биометрик паспорт олиш учун ҳужжатларини расмийлаштирди. Бундан ташқари, 928 киши прописка масаласини ҳал қилди.
Изоҳ (0)