Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳ таолога ибодат қилганда қўлларингизни кўтариб, кафтларингизни очиб туринг, уни асло тескари тарафга ўгирманг. Ибодатни тугатгандан сўнг очиқ кафтларингизни юзингизга суринг», деганлари айтилган.
Бошқа бир ривоятда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо: «Аллоҳнинг Расули уйқуга ётишдан олдин қўлларини очиб Фалақ, Нас ва Ихлос сураларини ўқиб кафтларига дам солганини ва қўлларини бутун танасига уч марта сурганини кўрган эдим. У зот касал бўлиб қолганларида менга шундай қилишни буюрган эдилар», деганлар (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий, Имом Абу Довуд ривояти).
Умар розияллоҳу анҳу: «Аллоҳнинг Расули дуо учун кўтарган қўлларини юзларига сурмасдан туширмас эди», деганлар (Термизий ривояти).
Баъзи уламолар бу ҳаракатни қуйидагича шарҳлаганлар: «Аллоҳ таоло ҳеч қайси ибодатни ва Ўзидан раҳмат-у мағфират сўраб илтижога очилган қўлни эътиборсиз қолдирмайди. Шунинг учун ана шу дуони инсон танасининг энг кўринарли жойига етказиб қўйгани дуруст бўлади».
Изоҳ (0)