Ўзбекистон Марказий банки 12 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 34 сўм 70 тийинга тушиб, 7 909 сўм 37 тийин этиб белгиланди.
1 евро қиймати 43 сўм 37 тийинга ошиб, 9 306 сўм 16 тийинни ташкил этган бўлса, 1 Россия рубли 1,01 тийинга тушиб, 126 сўм 72 тийинга тенглашди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистонда биржада доллар курси 7 900 сўмдан тушиб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)