Эрон хавфсизлик кучлари Рамазон ойи давомида Теҳронда ва бошқа йирик шаҳарларда терактлар уюштиришни режалаштирган 20 нафардан ортиқ террорчини қўлга олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Хабар берилишича, куч тузилмалари Рамазон ойи давомида ва Фаластин халқини қўллаб-қувватлашга бағишланган 8 июндаги Қуддус кунида терактлар амалга оширишни режалаштирган 27 кишини қўлга олган.
Хавфсизлик кучлари террорчилар томонидан мамлакатга олиб кириш режалаштирилган ҳарбий қурилмалар, шу жумладан, бомбалар, гранаталар, портловчи моддалар ва ўқотар қуролларни мусодара қилган.
Изоҳ (0)