Сингапурлик вазирлар ижтимоий тармоқларга ўзларининг Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан бирга тушган суратларини жойлади. Суратлар КХДР етакчисининг шаҳар бўйлаб сайри давомида олинган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Сингапур таълим вазири Онг Е Кун Facebook’ка «Бўғоз ёнидаги боғлар» хиёбонида олинган селфини жойлади. Суратда кулиб турган Ким Чен Ин сурат муаллифи ва Сингапур ТИВ раҳбари Вивиан Балакришнан ўртасида турибди.
Балакришнан ҳам ўз аккаунтига шунга ўхшаш суратни жойлаган.
Изоҳ (0)