Бруклиндаги Borough Park’да ахлат ташувчи машинанинг маст ҳайдовчиси йўл четидаги 9 та автомобилни туртиб юборди. Бу ҳақда ABC News’га таяниб, Forum Daily хабар берди.
Полиция маълумотларига кўра, 40 ёшли Энтони Кастальдо исмли ҳайдовчи ЙТҲ вақтида битта дарахтни ҳам қулатган ва уй деворига бориб урилган. Нохуш ҳодиса оқибатида ҳеч кимга жароҳат етмаган.
Бир нечта автомобиль бутунлай пачоқ қилинган, айримларининг устига дарахт қулаган.
Кастальдо йўл ҳаракати қоидаларини бузишда, шунингдек, спиртли ичимлик ичганлигини аниқловчи тестдан ўтишни бош торганликда айбланиб, қўлга олинган.
Изоҳ (0)