Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Президент Шавкат Мирзиёев 10 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитининг кенг доирадаги музокараларида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Унда ташкилотга аъзо мамлакатлар билан бирга кузатувчи мақомидаги давлатлар, халқаро ташкилотлар делегациялари раҳбарлари қатнашди.

Шавкат Мирзиёев ШҲТ фаолиятини такомиллаштириш, савдо ва транспорт алоқаларини ривожлантириш, хавфсизликни мустаҳкамлашга доир муҳим ташаббусларни илгари сурди.

«Жорий йил бошидан Ўзбекистоннинг ШҲТга аъзо давлатлар, унинг кузатувчилари ва шериклари билан савдоси ҳажми ўттиз фоиздан зиёд ошди. Лекин бу мавжуд имкониятларимизнинг чеки эмас. Бизнинг фикримизча, товар айирбошлашни янада ўстириш учун экспорт-импорт тартиб-таомилларини соддалаштириш керак.

Шунингдек, биз давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида agrosаноат кластерларини шакллантириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришда ‘яшил йўлаклар’ тармоғини кенгайтириш тарафдоримиз», деди давлат раҳбари.

ШҲТ маконининг транспорт-транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш зарурлиги, бу борада «Бир макон, бир йўл» ташаббуси доирасида минтақалараро транспорт лойиҳаларини амалга ошириш долзарб аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Мамлакат Ўзбекистон — Қирғизистон — Хитой, Мозори Шариф — Ҳирот темир йўлларини қуриш, шунингдек, Марказий Осиё — Форс кўрфази, Шимол — Жануб ва Шарқ — Ғарб трансминтақавий йўлакларни ривожлантириш тарафдори экани қайд этилди.

Президент юқори технологиялар, рақамли иқтисодиёт, муқобил энергетика ва замонавий тиббиёт соҳаларида инновацион дастурлар ва лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш масалалари бўйича ҳам ўз таклифларини билдирди.

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар