Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида аёллар ижтимоий мослашув маслаҳат маркази очилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Туманнинг Қораполвон маҳалласида иш бошлаган марказда психолог, руҳий кўникма, оналар ва болалар хоналари бўлиб, улар ҳаётда турли муаммоларга дуч келган аёлларни қабул қилиш учун шай ҳолатга келтирилди.
— Бу ердаги ишлар жамоатчилик асосида ва мунтазам равишда ташкил этилади, — дейди туман ҳокимининг ўринбосари Нигора Абдураҳмонова. — Марказда туман хотин-қизлар қўмитаси, «Оила» маркази, ФҲДЁ вакиллари, маҳалла маслаҳатчилари, имом-хатиблар фаолият олиб бориши кўзда тутилган. Мақсадимиз туманда нотинч оилалар, ўз жонига қасд қилишлар сонини камайтириш, оилавий ҳаётда қийинчиликларга дуч келаётган хотин-қизларимизга далда бўлиш, руҳий қўмак беришдан иборат.
Маълумот учун, вилоятнинг ҳар бир туманида шундай марказлар очилиши кўзда тутилган бўлиб, ҳозирда уларнинг сони 8 тага етди.
Янги марказнинг очилиш маросими ва туманнинг фаол аёллари билан учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Иродахон Қўчқорова иштирок этди ва сўзга чиқди.
Изоҳ (0)