Тошкентдаги Central Park’га Ўзбекистондаги биринчи ҳақиқий француз карусели ўрнатилди. Худди шундай карусель Парижда Эйфель минораси яқинида бор. Бу ҳақда боғнинг Facebook’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
Карусель Франциянинг 100 йилдан бери дунёга машҳур каруселларни ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи компанияси томонидан ясалган. Аттракционни қуришда қўлда тайёрланган безаклар ва муаллифлик нақшлари ишлатилган. Куннинг қоронғи пайтида каруселни 2000 та ранг-баранг чироқлар ёритиб туради, улар карусель ишламаётган пайтда ҳам, ҳаракатланаётган карусель иллюзиясини яратади, дейилади хабарда.
Аввалроқ Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек номли истироҳат боғи Central Park номини олиши хабар берилган эди.
Изоҳ (0)