Ўзбекистон ИИВ марказий аппарати ҳамда ҳудудий тизимларида бир қатор лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик сайтида маълум қилинди.
Генерал-майор Баҳодир Мирзараҳимов ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондони лавозимига тайинланди.
Полковник Шокиржон Худойназаров ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари—штаб бошлиғи лавозимида иш бошлади.
Подполковник Шуҳрат Рафиқов ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари— биринчи бўлим бошлиғи бўлди.
Подполковник Вали Хидиралиев ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Шунингдек, Тошкент, Жиззах, Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона ва Наманган вилоятлари ИИБ бошлиқларига ўринбосарлар тайинланди.
Изоҳ (0)