Москванинг Очаково туманида 11 ёшли қизчага пичоқ билан ҳамла қилган асли ўзбекистонлик Виталий Косячкин судда ўз айбини тан олди, деб ёзади «MK.ru».
«Life.ru» маълум қилишича, эркак сўроқ чоғида ўз жинояти сабабини ошкор қилиб, ўша вақтда унга бировга қўнғироқ қилиш учун телефон керак бўлиб қолганини айтди. Косячкиннинг сўзларига кўра, уяли телефонни қаердан топишни билмай, 11 ёшли ўқувчи қизга ҳужум қилишга мажбур бўлган.
Нашр эслатишича, эркак қизчани 8 июнь куни Очаково туманида жойлашган уйлардан бирининг подъездида пичоқ билан уриб, яралаган. Қиз жонлантириш бўлимига етказилган. Косячкин қўлга олинган. У аввалроқ қотиллик ва зўравонлик учун судланганлиги маълум бўлди. ОАВлар Косячкинни очаковолик маньяк деб атамоқда.
Изоҳ (0)