Аввал хабар берганимиздек, жорий йил 1 июнь куни Тўрақўрғон хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи иккинчи ва учинчи босқич ўқувчилари орасида юз берган можаро оқибатида 19 яшар ўсмир ҳаётдан кўз юмди. «Ёшлар» телеканалига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Тўрақўрғон туман ИИБ тергов бўлими томонидан жиноий иш қўзғатилди.
Гумонда бўлган 5 нафар ўқувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Улар намунали оилалар фарзандлари бўлгани, олдин ножўя хатти-ҳаракатлар содир этмагани билдирилмоқда.
Ҳодисадан сўнг коллеж директори, унинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, психолог, амалиёт раҳбари ва ёшлар етакчиси ўз вазифаларига нолойиқ деб топилди.
Изоҳ (0)