Кеча, 8 июнь куни Қамчиқ довонида сел келиши оқибатида 4—5 та автомобилни сел оқизиб кетган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.
Нохуш ҳодиса «Тошкент—Ўш» йўлининг 225-километрида, 8 июнь куни соат 21:05 да содир бўлган. Довонда автомобиллар ҳаракати 22:15 дан бошлаб тўхтатилган ва бугун, 9 июнь соат 8:00 дан ҳаракат қайта тикланган.
«Сел 4—5 та машинани оқизиб кетди. Иккита автомобиль 10—15 метр қияликка оқиб кетган. Икки киши енгил тан жароҳати олган», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)