9 июнь куни Тошкентда Муқимий — Арнасой (собиқ «Пионерская») кўчалари кесишмасидаги чорраҳани қайтадан очиш бўйича ишлар бошланди, деб хабар беради «Repost.uz».
Айни вақтда бу ерда техникалар ишламоқда, йўлни ажратиб турувчи тўсиқлар олиб ташланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, мазкур чорраҳа икки йил олдин, Муқимий кўчасида жойлашган йўл ўтказгични режалаштириш вақтида ёпилган эди. Ҳафта бошида Муқимий — Қатортол кесишмасидаги чорраҳа ҳам очилган эди.
Изоҳ (0)