2018—2019-ўқув йилидан бошлаб Олий таълим муассасаларида амалиёт соатлари оширилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Дилмурод Набиев Facebook ижтимоий тармоғида бўлиб ўтган тўғридан-тўғри мулоқот вақтида маълум қилди.
«Ҳозирда Олий таълим муассаларида амалиёт соатлари жуда кам, 1—2 ҳафтани ташкил этади. Шу сабабли 2018—2019-ўқув йилидан бошлаб амалиёт соатлари ҳар бир семестрда камида 20 ҳафтага қадар етказилади. Бунда, айниқса, педагогика ва муҳандислик-техника йўналишлари учун оширилади. Бундан ташқари йўналишга қараб амалиёт вақтини белгилаш тизимини жорий этяпмиз.
Ўқув йили якуни бўйича ёки иккинчи семестрда амалиёт ўталсин деган тажрибадан чекиняпмиз. Чунки айрим ОТМлар амалиёти турлича вақтларни талаб қилади. Масалан, Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги талабалар экинларнинг тўртта фаслдаги босқичини кўришлари лозим, шунинг учун учун амалиётни тўртга бўлиб ўтишни таклиф қиляпмиз. Педагогика бўйича амалиётлар эса ўқиш жараёнлари тугамагунча ўтказилади. Бунда уларнинг ихтисослигидан келиб чиқиб, амалиёт вақти ва узоқлик муддати белгиланади», — дейди вазир ўринбосари.
Изоҳ (0)