Ўзбекистон Маданият вазирлиги муассислигида янги «Маданият» газетаси нашр қилинади, деб ёзади ЎзА.
Ўзбекистон Маданият вазирлиги матбуот хизматининг маълумотларига кўра, унда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар тезкорлик билан ёритиб борилади. Тизимдаги ва унинг тасарруфидаги муассаса ва ташкилотлар фаолияти янада кенгроқ тарғиб қилиниб, маданият соҳасига алоқадор долзарб мавзуларда мақолалар бериб борилади.
Ҳозиргача вазирлик муассислигида «Гулистон», «Театр», «Мозийдан садо» журналлари нашр этиб келинади.
Изоҳ (0)