Ўзбекистон Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Facebook ижтимоий тармоғида ўз саҳифасини очди, деб ёзади «Газета.uz».
Ўз салом сўзида вазир ўқувчиларга ўз фаолияти ҳақида сўзлаб бериши, соҳада юз бераётган ўзгаришлар ва мавжуд муаммолар ҳақида хабар беришини таъкидлади.
«Сиз билан бевосита мулоқот олиб бориш имкониятидан жуда мамнунман!» — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Facebook ижтимоий тармоғида расмий саҳифаларини очгани маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)