Ўзбек сўмининг рамз кўринишидаги белгиси пайдо бўлиши мумкин, деб ёзади Spot янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги қонуни лойиҳасига таяниб.
43-модда (Пул тизими)да рамз ҳақидаги банд пайдо бўлди: «сўмнинг рамз кўринишидаги график белгиси Марказий банк бошқаруви томонидан тасдиқланади». Амалдаги қонунда сўм рамзи бирор марта ҳам тилга олинмайди.
Бошқа валюталардан фарқли ўлароқ, ўзбек сўмининг рамз кўринишидаги белгиси йўқ ва бўлмаган. Қисқартма сифатида «so‘m», «сӯм» ёки «сум» ишлатилади, UZS ҳарф белгисига ва 860 рақам белгисига эга.
МДҲ ҳудудида арман драми (), украин гривнаси (₴), озарбайжон манати (), қозоқ тенгеси (₸), қирғиз сўми (⊆) ва Россия рубли ()нинг график рамзлари бор.
Энг машҳур валюта белгиси доллар рамзи бўлиб, у замонавий кўринишида ишбилармонлар ёзишмаларида XVIII асрнинг 70 йиллари охирида пайдо бўлган.
Изоҳ (0)