Гватемалада Фуэго вулқонининг отилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 109 нафарга етди. Бу ҳақда Гватемала суд илми миллий инситутига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Маълум қилинишича, 192 киши бедарак йўқолган. Гватемала прокуратурасида вулқон отилиши оқибатида қайд этилган ўлим ҳолатлари юзасидан тергов ишлари олиб борилади.
Гватемаланинг бир қанча шаҳарларида хавф-хатарнинг энг юқори — қизил даражаси эълон қилинган. Шунингдек, ОАВ вулқон отилиши оқибатида жабр кўрганлар сони 300 га яқин эканини хабар қилган.
Аввалроқ АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари табиий офат оқибатида жароҳатланган 6 нафар болани эвакуация қилган.
Эслатиб ўтамиз, Фуэго вулқонининг отилиши ҳақидаги дастлабки хабарда ҳалок бўлганлар сони 25 кишини ташкил қилгани маълум қилинган. 5 июнь, сешанба куни қурбонлар сони 69 тага етган. 6 июнь, чоршанба куни 75 кишининг ҳалок бўлгани хабар қилинган. 7 июнь, пайшанба куни Гватемала фавқулодда вазиятлар агентлиги 99 кишининг ўлими ҳақида маълум қилган.
Изоҳ (0)