Miss Universe Beauty халқаро танловида Missis World номинациясида ғолиб бўлган қирғизистонлик Сания Шокирова ҳалокатга учраган автомобиль ҳайдовчиси маст бўлган, деб ёзади KNews Иссиқкўл вилояти ички ишлар бошқармасига таяниб.
1987 йилда туғилган эркак алкоголь мастлик ҳолатида бўлгани экспертизадан сўнг маълум бўлган.
У айни пайтда касалхонада даволанмоқда, суд эса унга нисбатан олдини олиш жазосини танламоқда.
Эслатиб ўтамиз, автоҳалокат 2 июнь куни кечқурун юз берган. Таксомотор компаниясига тегишли Ravon Nexia Чок-Тал қишлоғи яқинида ЙТҲга учраган, машинада уч киши бўлган. Такси ҳайдовчиси бошқарувни эплай олмай қолган, натижада машина қабристон деворига бориб урилган. Шокирова воқеа жойида вафот этган. Қолган йўловчи ва ҳайдовчи касалхонага ётқизилган.
Изоҳ (0)