АҚШ президенти Дональд Трамп Сингапурдаги учрашув муваффақиятли ўтса, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инни АҚШга таклиф қилиши мумкинлигини айтди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
«Агар музокараларимиз яхши ўтса, унда ҳа», — деди Трамп КХДР етакчисини АҚШга таклиф қилиш нияти бор-йўқлиги ҳақидаги саволга жавобан.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, агар Ким Чен Ин АҚШга келса, у билан учрашув Оқ уйда бўлиб ўтади.
Таъкидланишича, бу ҳақда Трамп Япония бош вазири Синдзо Абэ билан учрашув якунларига бағишланган матбуот анжуманида айтиб ўтган.
Изоҳ (0)