• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда мактаб формаси: тажриба-синовдан кейинги фикр ва таклифлар (фото)

    Ўқувчилар учун қулай, сифатли ва миллий фахр бўла оладиган мактаб формаларини яратиш устида иш олиб борилмоқда, дейилади Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги хабарида.

    Масалага давлат миқёсида эътибор қаратилмоқда, жараёнга педагоглар, ота-оналар, психологлар, ёш ва тажрибали дизайнерлар, болалар шифокорлари ҳамда либослар бўйича мутахассислар жалб этилган. «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси мутахассислари қатор хорижий давлатлардаги табиий мато ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш жараёни билан танишиб, тажриба орттириб қайтди. Педагоглар, ота-оналар ва ўқувчиларнинг фикри ўрганилгач, малакали дизайнерлар иштирокида 10 хил форма намунаси тайёрланди. Либослар 3 ёш гуруҳига бўлинган ҳолда, яъни 1—4, 5—8 ва 9—11-синф ўқувчилари учун алоҳида-алоҳида бичимда жорий этилиши кўзда тутилмоқда.

    Шу йилнинг март май ойларида мактаб формаси намуналари Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги 91- ҳамда Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги 4-мактабда тажриба-синовдан ўтказилди. Жараёнда ота-оналарга махсус сўровнома тарқатилиб, мактаб кийимлари (қизлар учун кофта, юбка, нимча ва костюм; ўғил болалар учун кўйлак, шим, нимча ва костюм каби)нинг ҳолати (қайси санада ювилгани, ювилгандан кейин матода кузатилган ўзгариш, материалнинг дазмолни қай даражада олиши) қайд этиб борилди.

    Қуйида тажриба-синовда иштирок этган педагог, ота-она ва ўқувчиларнинг фикр-мулоҳазаларини ҳавола этамиз.

    1-синф мактаб формаси намунаси. Фото: Халқ таълими вазирлиги

    1-синф мактаб формаси намунаси. Фото: Халқ таълими вазирлиги

    Нодира Бобоқулова, Сардоба туманидаги 4-мактабнинг бошлан­ғич синф ўқитувчиси:

    — Бошланғич таълимда 4 хил мато, ранг ва бичимга эга мактаб формаси синовдан ўтказилди. Жараёнда либосларнинг айрим ноқулайликлари ҳам кўзга ташланди. Масалан, 1-синф формаси чиройли, қулай ва 100 фоиз табиий матодан тикилган. Дазмол қилиш бироз қи­йинлигини айтмаса, кўпчиликка маъқул бўлди. Қизлар кофтасининг бўйинбоғи ўзига хос бўлиб, бу элементни барча бошланғич синф ўқувчи-қизлари учун жорий этишни тавсия қиламан.

    2-синф мактаб формаси намунаси. Фото: Халқ таълими вазирлиги

    2-синф мактаб формаси намунаси. Фото: Халқ таълими вазирлиги

    Шоҳида Раҳмонова, Яккасарой туманидаги 91-мактаб ўқитувчиси:

    — Мактаб формасининг ранги жуда чиройли танланган. Бироқ икки-уч ювгач, матонинг сифати ўзгариб, юза қисмида питиқчалар ҳосил бўлди. Бундан ташқари, қалинлиги боис апрель май ойида кофтанинг устидан кийиладиган нимча ноқулайлик туғдирди. Ўғил болаларнинг оқ кўйлаги ва қизларнинг кофтаси ҳам қалин матодан тикилган. Фикримча, кофта юпқа ва табиий матодан, иссиқ ва совуқ кунлар учун алоҳида-алоҳида тайёрланиши лозим. Шахсан мен ўқувчиларнинг йил давомида бир хил — қалин кофтада юришини истамасдим. Қолаверса, кийим қулай, саломатликка безарар, хушбичим бўлиши лозим.

    3-синф мактаб формаси намунаси. Фото: Халқ таълими вазирлиги

    3-синф мактаб формаси намунаси. Фото: Халқ таълими вазирлиги

    Зарима Шерисиддинова, Яккасарой туманидаги 91-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси:

    — Тўқ кўк рангдаги 3-синф ўқувчилари мактаб формасининг бичими кўпчиликка маъқул бўлди. Бироқ кофтанинг дазмол олиши қийинроқ бўлиб, баъзида костюм ва нимчанинг ранги оқ кўйлак ва кофтага чиққани кўзга ташланди. Лекин кост­юм ўқувчиларимиз эгнида жуда ярашди, ота-оналарга ҳам маъқул келди.

    4-синф мактаб формаси намунаси. Фото: Халқ таълими вазирлиги

    4-синф мактаб формаси намунаси. Фото: Халқ таълими вазирлиги

    Озода Йўлчиева, Сардоба туманидаги 4-мактабнинг бошлан­ғич синф ўқитувчиси:

    — 4-синф ўқувчилари кийган оқ кўйлак, тўқ кўк рангли шим, сарафан, нимча ва бардо рангли бомбердан иборат форма дизайни, ранги маъқул бўлса-да, матосининг сифати яхши бўлмагани боис, айрим ноқулайликлар кўзга ташланди. Мисол учун, ўқувчи-қизларимиз кийган сарафан тепага кўтарилиб кетади. Ювилганда материалнинг юза қисмида ҳам питиқчалар ҳосил бўлди. Лекин устки қисмидаги жигарранг бомбер кўтаринки кайфият улашиб, шижоат бағишлайди. Уни ҳам қаттиқроқ табиий матодан тикиш лозим. Ўтган уч ой давомида айрим ўқувчиларники тез-тез ювилганлиги боис, бўшашиб, хушбичимлигига бироз путур етди.

    5-синф мактаб формаси намунаси. Фото: Халқ таълими вазирлиги

    5-синф мактаб формаси намунаси. Фото: Халқ таълими вазирлиги

    Дилрабо Остонова, Сардоба туманидаги 4-мактаб ўқитувчиси:

    — 5-синф ўқувчилари кийими (оқ кўйлак, кулранг нимча, шим ва кос­тюм (ўғил болаларда) ҳамда оқ кофта, тўқ кўк рангли юбка, нимча ва костюм (қизларда) ўқувчи ва ота-оналарга маъқул бўлди. Бироқ бир неча бор ювилгач, форманинг юза қисмида питиқчалар ҳосил бўлди.

    6-синф мактаб формаси намунаси. Фото: Халқ таълими вазирлиги

    6-синф мактаб формаси намунаси. Фото: Халқ таълими вазирлиги

    Умрбой Абдуллаев, Сардоба туманидаги 4-мактаб ўқитувчиси:

    — Форма таркибидаги жемпер ювилгандан сўнг чўзилди. Бола устида "бўшашиб" туради. Бу эса кўрган инсонда ўқувчи ҳақида жиддий таассурот уйғотмайди.

    7-синф мактаб формаси намунаси. Фото: Халқ таълими вазирлиги

    7-синф мактаб формаси намунаси. Фото: Халқ таълими вазирлиги

    Алимбек Қўшмуродов, Сардоба туманидаги 4-мактаб директори:

    — 7-синф ўқувчиларининг мактаб формаси кўпчиликка маъқул бўлди. Матосининг сифати ва бичими ҳам талабга жавоб беради. Қизлар учун мўлжалланган юбка бурмали бўлиб, пиджагининг олд қисми сурмалидир. Фикримча, ушбу форма жамланмасидаги қизлар ва ўғил болаларнинг пиджак, юбка ва шими ранги бир хил бўлса, янада чиройли кўринади.

    8-синф мактаб формаси намунаси. Фото: Халқ таълими вазирлиги

    8-синф мактаб формаси намунаси. Фото: Халқ таълими вазирлиги

    Севинч Жуманазарова, Яккасарой туманидаги 91-мактабнинг 8-синф ўқувчиси:

    — Бизга оқ кофта, қизил нимча, тўқ кўк рангли шим, юбка ва бомбер тавсия этилди. Аксарият дугоналаримга юбканинг фасони, устки бомбернинг енг, бўйин ва бел қисмидаги қизил резинали қисми унчалик маъқул бўлмади.

    9-синф мактаб формаси намунаси. Фото: Халқ таълими вазирлиги

    9-синф мактаб формаси намунаси. Фото: Халқ таълими вазирлиги

    Аҳмад Ирисов, Сардоба туманидаги 4-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Динора Аҳмадованинг бобоси:

    — Набирамнинг мактаб формаси учун танланган оч сариқ ранг унчалик маъқул бўлмади. Мато таркибида табиий пахта фоизи жуда кам. Бу иссиқ чўл ҳудудида жойлашган Сирдарё вилояти учун янада ноқулай.

    10-синф мактаб формаси намунаси. Фото: Халқ таълими вазирлиги

    10-синф мактаб формаси намунаси. Фото: Халқ таълими вазирлиги

    Нодира Қосимова, Яккасарой туманидаги 91-мактаб ўқувчиси Дилшод Қосимовнинг онаси:

    — 10-синф ўқувчилари формасининг дизайни ва бичими кўпчиликка манзур бўлди. Кўйлаги ва кофтаси ҳаво ўтказувчан, яхши дазмолланади. Аммо синов жараёнида кичик камчилиги — костюм рангининг оқ кўйлак ва кофтага ўтиши кўзга ташланди.

    — Айни кунда тажриба-синов ўтказилган мактаблардан ўқувчилар, синф раҳбарлари ва ота-оналарнинг фикр-мулоҳазалари билдирилган сўровномалар йиғиб олинди, — дейди Халқ таълими вазирлигининг маънавий-ахлоқий тарбия, болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Ҳикматилла Даминов. — «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ходимлари, дизайнерлар, либос усталари ва Халқ таълими вазирлиги мутахассислари таклифларни ўрганмоқда. Яқин вақтларда улар мактаб формасини яратиш юзасидан ўз хулосаларини тақдим этади ва юқоридаги мактаб формалари намуналарининг яхши жиҳатлари ўзлаштирилган ҳолда бошланғич, ўрта ва юқори синф ўқувчилари учун ёш хусусиятлари инобатга олинган ҳолда, танлаш имкониятини берувчи кўп вариантли мактаб формалари яратилади.

    07.06.2018, 09:13   Изоҳ (0)   72693
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Молия вазирлиги тизимида икки ойда 52 нафар раҳбар тайинланди

    07.06.2018, 08:59

    Ўзбекистонда ёшлар фикрини ўрганадиган электрон платформа ишга туширилади

    07.06.2018, 08:29

    Samarkand City Хитой Ипак йўли фонди билан биргаликда қурилади

    07.06.2018, 08:05

    Афғонистонда GM Uzbekistan автомобиллари йиғилади

    07.06.2018, 07:18

    Наманганда чуқурлаштирилган тиббий кўриклар  бошланди

    06.06.2018, 23:45

    Миллий банк Хитой Эксимбанки билан 500 млн долларлик битим имзолади

    06.06.2018, 23:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35

    “Ливерпуль” Винисиус учун “Реал”га катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 14 июл, 21:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.