Хитойда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити арафасида Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Хитойнинг Экспорт-импорт банки билан 500 миллион доллар миқдорида қарз битимини имзолади. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
Хитой Эксимбанки илк бор Миллий банкка ҳукумат кафолатисиз кредит линиясини ажратди. Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, жумладан, валюта бозорини эркинлаштирилиши мамлакат банк тизимига хорижий банклар ва халқаро молия институтлари томонидан ишончнинг ошишига сабаб бўлмоқда.
Янги кредит линияси Ўзбекистонга юқори технологик ускуналарни етказиб беришга мўлжалланган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун йўналтирилади.
Изоҳ (0)