Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки 6 июнь куни Пекинда Хитой Ипак йўли фонди билан Samarkand City туристик зонаси қурилиши лойиҳаси бўйича англашинув меморандумини имзолади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур меморандумда Samarkand City лойиҳасининг биргаликда амалга оширилишини кўзда тутади.
Лойиҳа Самарқанд шаҳрининг машҳур тарихий ва маданий марказ сифатидаги туристик салоҳиятини ошириш ва «XXI аср Ипак йўли дурдонаси» яратилишини ўз ичига олади.
Миллий банк ушбу лойиҳани хорижий инвестор билан ҳамкорликда молиялаштирилиши учун жавоб берадиган бош муассаса этиб белгиланган.
Изоҳ (0)