Жиззах вилояти ИИБ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятлар ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш департаментининг вилоят бўлими ходимлари ноқонуний валюта айирбошлаш билан боғлиқ жиноятни фош қилди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими «Дарё»га хабар берди.
Фарғона вилоятида валютафурушлар уларга мурожаат қилган икки аёлга 1 АҚШ долларини 8060 сўмдан ҳисоблаб, 150 миллион сўм эвазига 18 600 АҚШ доллари беришни ваъда қилган.
Томонлар Жиззах шаҳридаги «Орзу» кафеси олдида учрашишга келишган. Валютафурушлар 150 миллион сўмни олиб, 5 минг АҚШ долларини аёлларга узатаётган пайтда ушланган. Валютафурушлардан бири воқеа жойидан қочган, аммо узоққа кетмай ИББ ходимлари томонидан қўлга олинган. Унинг 9 минг 37 АҚШ доллари ҳамда 49 минг сўм пули борлиги аниқланган. Пуллар далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилган. Валютафурушларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)