Аввал хабар берганимиздек, Франциянинг Париж шаҳридаги Халқаро мода академиясида (АИCП) илк бор Ўзбекистон тўқимачилик, тикув-трикотаж индустрияси вакиллари, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг «Шарқ либослари» дизайн маркази моделер-дизайнерлари ва конструкторлари малака оширмоқда. Бу ҳақда уюшма матбуот хизмати маълум қилди.
Ўзбекистонлик дизайнер ва моделерлар кийимлар дизайнини яратишнинг янги инновацион ғоялари, либосларни моделлаштиришнинг замонавий услублари билан танишди. Тренинг, махсус курс ва маҳорат сабоқлари давомида Халқаро мода академияси етакчи дизайнерлари томонидан ташкилланган амалий машғулотларда иштирок этди.
Академия раҳбари Ж. Воклюр билан музокаралар давомида жорий йил октябр ойида ўзбекистонлик дизайнерлар учун имтиёзли шартлар асосида ўқув курсларининг иккинчи босқини амалга ошириш бўйича дастлабки келишувга эришилди.
Ж. Воклюр «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг Ўзбекистонда Халқаро мода академияси филиалини очиш ҳақидаги таклифини қўллаб-қувватлади. Ҳозирда бундай академия Японияда фаолият кўрсатмоқда.
Изоҳ (0)