Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Наманганда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида  «Энг истеъдодли китобхон» кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Вилоят ҳокимлиги, вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, матбуот ва ахборот бошқармалари, касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ўқувчилар китобхонлик маданияти бўйича баҳслашди.

Танлов иштирокчилари ижтимоий-сиёсий соҳага оид ва бадиий китоблар, шеърият, китоблар тавсия қилиш борасидаги билимларини синовдан ўтказди.

Ўқувчиларнинг китоб ўқишга қизиқишини ошириш, ўзбек ва жаҳон адабиёти ҳақидаги билимларини бойитишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган танловда Наманган маданият коллежи ўқувчиси А. Равшанова биринчи, Учқўрғон педагогика коллежи ўқувчиси Н. Яҳёпўлатова иккинчи, Норин академик лицейи ўқувчиси Р. Абдулҳамидова учинчи ўринни эгаллади.

Ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди