Исроил хавфсизлик хизмати мамлакат бош вазири Биньямин Нетаньяхуга суиқасд уюштиришни режалаштирган террорчиларни қўлга олганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Haaretz нашри хабар берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Террорчиларни қўлга олиш бўйича махсус операция 24 апрель куни ўтказилганлиги хабар қилинмоқда. Жумладан, фаластинлик қочқинлар лагерида яшовчи Муҳаммад Жамол Рашде ва исмлари ошкор этилмаган бошқа гумонланувчилар ҳибсга олинган.
Хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, террорчиларни Сурия ҳудудидан Фаластинни озод этиш халқ фронти бошқарган. Бироқ гуруҳ аъзолари теракт ташкилотчиларидан пул олмаган, бунга уларнинг суиқасдни режалаштиришнинг бошланғич босқичида қўлга олинганлиги сабаб бўлган.
Контрразведка маълумотларига кўра, террорчилар Американинг Қуддусдаги элчихонасига ҳужум уюштириш, шунингдек, Нетаньяху, Қуддус мэри Нир Баркат ва бошқа юқори мансабдорларга суиқасд уюштиришни режалаштирган.
Изоҳ (0)