Танзанияда Мария ва Консолата Мвакикути исмли Сиам эгизаклари вафот этди, деб хабар беради «Nur.kz».
Бундан бир неча ой олдин 21 ёшли эгизаклар юрагидаги касаллик сабабли шифохонага ётқизилган эди. Аниқланишича, уларнинг нафас олиш тизимига муаммо бўлган, оқибатда Мария вафот этган. Консолатанинг жони эса синглисининг ўлимидан 15 дақиқа ўтиб узилган.
Танзания президенти Жон Магуфули эгизакларнинг ўлимидан чуқур қайғуда эканлигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Мария ва Консолата ўз миллати учун хизмат қилиш орзусида бўлган. Танзаниянинг кўплаб аҳолиси ижтимоий тармоқлар орқали эгизакларнинг яқинлари ва қариндошларига ҳамдардлик билдирмоқда.
Изоҳ (0)