TravelAsk Франциялик фотограф Ромен Жаке-Лагренинг «Бетон ҳақида ҳикоялар» фотолойиҳасини тақдим қилди.
Жамланмада Гонконг томларидаги одатий кундалик ҳаёт акс этган. Суратларда сиз бирорта ҳам саҳналаштирилган кадрни кўрмайсиз. Жаке-Лагренинг сўзларига қараганда, айрим суратларни олиш учун у узоқ вақт кутишига тўғри келган. Унинг мақсади шаҳар шароитида яшайдиган кишилар маданиятини кўрсатишдан иборат бўлган.
«Бу жамланма ниҳоятда омадли бошланган. 2014 йилнинг тонгларидан бири эди, мен янги фотолойиҳа учун ғоя излаб томга чиқдим. Ўша куни осмон ниҳоятда тиниқ, қуёш эндигина шаҳарни ёритишни бошлаган эди. Шу пайтда ёнимдаги томда нимадир қимирлаганини пайқадим. Тикилиб қарасам, кимдир антенна тузатаётган экан. Мен бу ҳолатни дарҳол суратга тушириб олдим».Ромен Жаке-Лагре
Изоҳ (0)