Том Круз «Бажариб бўлмас топшириқ: Оқибатлар» фильмини суратга олиш жараёнида бир неча маротаба парашютдан экстремал сакрашларни амалга оширди. Суратга олиш жараёнлари кадрларини Paramount Pictures компанияси ўзининг YouTube каналида эълон қилган.
Актёр 7 километр баландликдан сакраб парашютни ер юзасига 600 метр масофа қолганида очган. Шу тариқа у узайтирилган баландликдан сакраш (HALО jump)ни амалга оширган.
2017 йилнинг августида 55 ёшли Том Круз жароҳат олган. Актёр битта томдан иккинчисига сакраган ва деворга урилиб, билагини синдирган. Натижада суратга олиш жараёнлари икки ойга тўхтатилган.
Изоҳ (0)