Ўзбекистонда мулкчилик шаклидан қатъий назар барча кинотеатрларда миллий фильмлар намойиши учун квота ўрнатилади. Бу Президентнинг миллий киноиндустрияни такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори лойиҳасида белгиланган, дея хабар беради Sputnik.
Ҳужжат 2018 йил 1 июлдан кинотеатрларда миллий бадиий фильмларни квоталаштириш тизимини жорий этишни назарда тутади.
Дастлабки йиллари кинотеатрлар бир ойда битта тўлиқ метражли ўзбек фильмини намойиш этиши керак бўлади.
Кейинчалик, 2021 йил 1 январдан бошлаб эса ой давомида кўрсатиладиган картиналарнинг камида 25, дам олиш кунлари эса 40 фоизи миллий фильмлардан иборат бўлиши ҳақидаги талаб кучга киради.
Изоҳ (0)