«Союз МС-07» кемасининг тушириладиган капсуласи Қозоғистоннинг Жезқазған шаҳри яқинидаги чўлга қўнди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Россиялик космонавт Антон Шкаплеров, NASA астронавти Скотт Тингл ва JAXA астронавти Норишиге Канаи Ерга қайтди.
«Союз МС-07» Халқаро космик станциядан ажралиб чиққанидан сўнг ХКС-56 экспедицияси ўз ишини бошлади. Америкалик астронавт Эндрю Фойстел унга командир бўлди. Экспедиция борт муҳандислари — «Роскосмос» космонавти Олег Артемьев ва NASA астронавти Ричард Арнольд. Улар 8 июнь куни станцияга навбатдаги экипаж етиб келгунга қадар илмий тажрибалар ўтказиш бўйича барча ишларни биргаликда бажаради.
Изоҳ (0)