Марсдаги Curiosity аппарати ўзига мустаҳкамланган бурғудан фойдаланиб, Марс сатҳидан сўнгги икки йил ичида биринчи марта тупроқ намуналарини олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Curiosity Марс сатҳида олти йилдан буён ишламоқда ҳамда унинг ўтмиши ва ҳозирги кўриниши ҳақида қимматли маълумотларни олмоқда. Марс қалин атмосфера қатлами ва магнит майдони билан космик нурлардан ҳимояланмагани сабабли юқори энергия частоталари вақти-вақти билан аппаратни «бомбардимон» қилади ва унинг ишдан чиқишига олиб келади.
2016 йилнинг декабрь ойида Curiosity’нинг бурғулаш қурилмаси билан боғланган роботлаштирилган қўлида носозлик юзага келган ва аппарат Ерга мазкур носозлик ҳақида хабар жўнатган.
Изоҳ (0)