Бутунжаҳон олимлар гуруҳи томонидан Марс юзасида амалга оширилган комплекс таҳлил натижалари астропалеонтологик нуқтаи назардан катта қизиқиш уйғотди, деб хабар беради Naked-Science.
Таҳлил қилинган жой ўрнида аввал кўл мавжуд бўлган, ҳозирда ундан темир ва кремнияга бой тошлар қолган, холос. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, чўкинди жинслар сиқилган лойдан иборат бўлиб, улар микробларнинг сақланиб қолиш эҳтимолини оширади.
Тадқиқотчилар учта манбага асосланиб бу каби хулосага келган. Биринчиси — стратиграфик, минералогик ва геокимёвий маълумотлар. Иккинчиси — Ер юзасидаги шу турдаги қолдиқларнинг таҳлили ва учинчиси — органик парчаланиш ва ҳимоя бўйича экспериментал тадқиқотлар.
Олимларнинг ҳисоблашича, тош қолдиқларнинг ёши 4 миллиардга тенг.
Изоҳ (0)