АҚШнинг Хюстон шаҳридаги шифохонасида америкалик астронавт Алан Бин вафот этди. Бу ҳақда NASA сайтига таяниб, «РБК» хабар берди.
Астронавтнинг оиласи томонидан маълум қилинишича, Бин икки ҳафта олдин Форт-Уэйн шаҳрига сафар вақтида юқтириб олган «кутилмаган касаллик» сабабли вафот этган. Астронавт ўша вақтда айнан қандай касаллик билан оғриганига аниқлик киритилмаган.
Астронавт 86 ёшида оламдан ўтди. 1963 йилда Алан Бин NASA томонидан янги астронавтлар гуруҳи учун танлаб олинган 14 кишидан бири бўлган.
Алан Бин космосга бир неча марта чиққан. Дастлаб у 1969 йил ноябрь ойида Аполло 12 да Ой модули учувчиси сифатида парвоз қилган. Ўшанда у Ер йўлдошига қадам қўйган тўртинчи одам бўлган. Кема капитани билан бирга Бин Ой юзасида 31 соат-у 31 дақиқани ўтказган ва тупроқ намуналарини йиғиш учун икки марта Ой модулидан чиққан. 1970 йилда мазкур парвоз учун NASA Бинни «Олий хизматлари учун» медали билан тақдирлаган.
Изоҳ (0)