Хитойнинг Сзюсюан космодромидан «Чанчжен-2» ракетаси учирилди, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ».
Ракета Ер сатҳини масофадан туриб кузатадиган, қишлоқ хўжалиги соҳасида тадқиқотлар олиб боришга ёрдам берадиган ва табиий офатларни мониторинг қилишга ёрдам берадиган сунъий йўлдошни орбитага олиб чиқади.
«Синьхуа» ахборот агентлиги ахборотига кўра, ракета маҳаллий вақт билан 12:13 да (Тошкент вақти билан 9:13 да) учирилган. Ракета билан «Лосзя-1» илмий тажриба аппарати ҳам космосга учирилган.
Изоҳ (0)