Ўтган йили GM Uzbekistan 140 минг 247 дона автомобиль ишлаб чиқарган бўлиб, 2016 йил билан таққослаганда ўсиш ҳажми 59 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар беради ЎзА.
Самарқанд автомобиль заводида ўтган йилда 3,6 минг юк автомобили ва автобус ишлаб чиқарилди. Ўсиш ҳажми 5,5 фоизни ташкил этдин. JV MAN Auto Uzbekistan қўшма корхонасида эса 1,2 минг юк автомобили ва автобус ишлаб чиқарилди.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган енгил ва юк автомобиллари, автобуслар ички эҳтиёждан ташқари хорижий давлатларга ҳам экспорт қилинмоқда.
— 2017 йили 26,8 минг енгил автомобилни экспорт қилдик, — дейди «Ўзавтосаноат» АЖ раиси ўринбосари А.Мусаев. — Машиналарнинг асосий қисми Россияга етказиб берилмоқда. Бу мамлакатда Ravon Nexia R3 энг оммабоп ва харидоргир автомобиллар сирасига киради.
Изоҳ (0)