Россиянинг «33 пингвина» музқаймоқ ва десерт кафелари тармоғи Ўзбекистон бозорига кирмоқда, деб ёзади Spot. Маълумотни компанияда тасдиқлашди.
«33 пингвина» тармоғининг илк кафелари, ёзги павильонлари ва кўчма савдо нуқталари Тошкентда ёзда пайдо бўлади.
Франчайзернинг Ўзбекистондаги шериги мамлакат ҳудудида таниқли брендлар маҳсулотларини етказиб бериш ва илгари суриш билан шуғулланувчи Premium Trade Group компанияси бўлди.
Компанияда маълум қилишларича, келажакда маҳаллий савдо тармоқлари ва умумий овқатланиш муассасалари билан ҳамкорлик қилиш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)