Ҳукуматнинг 2018 йил 29 майдаги қарори билан Ўзбекистонда автомобиль транспортида юкларни ташиш қоидаларига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-каналида хабар берилди.
Эндиликда қурилиш материалларини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, саноат ва озиқ-овқат товарларини, шунингдек бошқа тўкиладиган юкларни (иссиқ асфальт, йирик габаритли ва оғир юклардан ташқари) очиқ автотранспорт воситаларида ташишда юк мажбурий тартибда брезент ёки бошқа қалин материал билан қопланиши лозим.
Шунингдек, автотранспорт воситаларининг қурилиш объектларидан умумий фойдаланиладиган йўлларга кузов ва ғилдиракларни ювмасдан чиқишига йўл қўйилмайди.
Изоҳ (0)