Чет эл ижодий гуруҳларига Ўзбекистон ҳудудига учувчисиз учар қурилмалари, шу жумладан, дронларни вақтинчалик олиб кириш ва улардан фойдаланиш рухсат этилди, деб ёзади Spot Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига таяниб.
Янги тартибга кўра, ижодий гуруҳлар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги, «Ўзбеккино» Миллий агентлигига мурожаат қилиб, ижодий гуруҳ ва суратга олиш жойлари ҳақидаги маълумотни тақдим этган ҳолда рухсатнома беришни сўрайди.
Бу мамлакатнинг сайёҳлик салоҳиятини юксалтириш мақсадида амалга оширилмоқда.
Маълумот учун, 2015 йил 1 январдан Ўзбекистонга учувчисиз учар қурилмаларни олиб кириш, сотиш ва фойдаланишга тўлиқ тақиқ қўйилганди. 2016 йил майидан бошлаб эса ҳукумат ўзининг алоҳида қарорлари билан учувчисиз учар қурилмаларни импорт қилиш, сотиш ва парвозларига рухсат бериш имкониятларини кўриб чиқиши маълум қилинди.
Изоҳ (0)