Хитойда 2014 йилнинг сентябрь ойидан 2017 йилнинг декабрь ойигача ядро портлашига ўхшатиш бўйича тахминан 200 та синов ўтказилган. Бу борада Хитой АҚШнинг кўрсаткичларидан ошиб кетган, бу эса яги қурол устида иш олиб борилаётганини кўрсатади, деб ёзмоқда South China Morning Post.
Нашрнинг ёзишича, сўнгги уч йилда ХХРда ядро портлашини ўхшатиш бўйича ҳар ойда ўртача бешта синов ўтказилган. АҚШда эса бу борада 10 йил ичида 150 та синов ўтказилгани маълум. Лабораторияда ўтказилган бундай синовларда кучли газ замбараклари қўлланилган ва улар махсус тайёрланган нишонларга отилган.
Хитойлик эксперт Ван Чуанбиннинг фикрича, Хитой шу тариқа ядро технологиясида АҚШдан ортда қолган жиҳатларини тенглаштириб олишни хоҳламоқда.
Ядро портлашлар имитацияси кўп қатламли снарядни соатига 30 минг километр тезликда учира оладиган водород замбарагини ишлатишни кўзда тутади.
Изоҳ (0)