Исроил авиацияси мамлакат жанубидаги миномёт отишмага жавобан Ғазо секторининг марказий қисмига ҳужум қилди, деб хабар беради «Интерфакс».
Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати раҳбариятининг қайд этишича, гап Ғазо сектори томондан 2014 йилдан бери энг йирик отишмага Исроилнинг жавоби ҳақида кетмоқда.
Бундан ташқари, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху фаластинликларни исроилликларга ҳужум қилганликда айблади.
«Бутун олам билсин: Ғазо секторидаги фаластинлик террорчилар Исроилга ҳужум қилишда давом этмоқда», — деб ёзади Исроил бош вазири Twitter’да.
Изоҳ (0)