2011—2014 йилларда Таиланд бош вазири бўлган ва беш йил сиртдан қамоқ жазосига тайинланган Йинглак Чинават Буюк Британияда ўн йиллик визага эга бўлди, деб хабар беради «ТАСС».
Ҳужжатга кўра Чинават Буюк Британияга эркин кириб чиқиши мумкин, бироқ у бир келганида мамлакат ҳудудида олти ойдан кўп бўла олмайди.
Таиланд Ташқи ишлар вазирлиги вакили Бусади Сантипитакс журналистларга расмий Лондон Бангкокни ушбу қарор ҳақида огоҳлантирмаганини айтиб ўтган.
«Биз бу қарордан янгиликлар орқали хабар топдик. Масала бўйича бошқа ахборотга эга эмасмиз», — дейди Сантипитакс.
У шунингдек, аввалроқ Таиланд ҳукумати Чинават номига берилган барча паспортларни бекор қилганини ҳам қўшимча қилди.
Таиланд олий суди 2017 йилнинг 27 сентябрида Чинаватни давлат дастурини бажаришда совуққонликка йўл қўйганликда айблаган эди.
Изоҳ (0)