Қадимги Римнинг Помпеи шаҳрида яшаган эркакнинг қолдиқлари топилди. У милоднинг 79 йилида Везувий вулқони отилиши натижасида ҳалок бўлган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Олимларнинг тахмин қилишича, эркак ҳалок бўлган вақтда тахминан 35 ёшда бўлган ва оёғида муаммолари бўлган. Бу унга вулқон отилган вақтда шаҳарни тарк этишга имкон бермаган бўлиши мумкин. Фожиа вақтида у кўчада бўлган. Мутахассислар унинг топилишини ишониб бўлмас деб атамоқда.
Изоҳ (0)