Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Матёқуб Матчонов Ўзбекистон кино арбоблари ижодий уюшмасига раис этиб тайинланди. Бу ҳақда «Ўзбеккино» миллий агентлиги хабар бермоқда.
Мазкур уюшма Президентининг 2017 йил 7 августдаги «Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан қайта ташкил этилган.
Унинг асосий вазифалари қаторига миллий кинематография йўналишларини белгилаш, жаҳон андозалари даражасидаги замонавий миллий кино санъати мактабини яратиш, Ўзбекистон кино санъатини мамлакатда ва чет элларда тарғиб этиш, хорижий кино усталари билан ижодий алоқаларни ўрнатиш ва кенгайтириш, миллий ва халқаро кинофестивалларида иштирок этиш ва уларни ташкил этиш, киноижодкорларни рағбатлантириш, соҳа фахрийларини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш ва бошқалар киради.
Изоҳ (0)