• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда бир нафар пенсионерга бир ярим нафар ишловчи тўғри келмоқда. Пенсия жамғармаси самарали ишлаши учун улар камида 4 нафар бўлиши керак

    Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиққан бўлиб, ушбу лойиҳа 27 апрель куни халқ муҳокамасига қўйилганди. Ҳозирда жойларда унинг муҳокамаси ўтказилиб, мутахассислар томонидан берилган тавсиялар ва интернет орқали билдирилган фикрлар тахлил қилинмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Тошкент шаҳрида ўтказилган навбатдаги давра суҳбати «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ этиш заруратини белгиловчи асосий омиллар: мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими» деб номланди. Унда Олий Мажлис Сенатининг бюджет ва иқтисодий ислоҳатлар қўмитаси, Қонунчилик палатаси вакиллари, вазирлик ва идоралар, илмий-тадқиқот институтлари ҳамда БМТ Тараққиёт дастури, Жаҳон банки ва ЮНИСЕФ мутахассислари иштирок этди.

    Тадбирда берилган маълумотга қараганда, бугунги кунда Ўзбекистонда Пенсия жамғармаси тизимида 3,3 миллион нафардан кўпроқ пенсионер ва нафақа олувчи бўлиб, улар мамлакат аҳолисининг ўртача 10 фоизини ташкил этади. Ўтган 2017 йил давомида пенсия ва нафақа тўловлари учун жами 16,6 трилион сўмдан ортиқ маблағ молиялаштирилган. Бу давлат бюджетининг жами харажатларининг ўртача учдан бир қисмини ташкил этади.

    Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати бўлим бошлиғи ўринбосари Шуҳрат Ўтагановнинг қайд этишича, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонун 1993 йилда қабул қилинган бўлиб, ўтган давр мобайнида унга 20 дан ортиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган. Шу билан бирга, қонунда бир қатор ҳаволаларнинг борлиги, яъни тўғридан-тўғри таъсир этувчи нормаларнинг мавжуд эмаслиги, турли фармон ва қарорлар билан тартибга солиниши қонуннинг турли хил талқин қилинишига олиб келаётганди. Янги ишлаб чиқилган «Давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги концепцияда асосий масалалардан бири сифатида янги таҳрирдаги «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон республикаси қонунини ишлаб чиқиш назарда тутилган.

    «Ҳозирги вақтда қонунда юқори иш стажи ва юқори маошга эга бўлган, ижтимоий суғурта тизимида фаол, яъни кўп миқдорда улуш ажратган фуқароларни рағбатлантириш меҳанизмлари мавжуд эмаслиги боис, концепция доирасида ижтимоий суғурта бадалларини кўпроқ ўтказган фуқароларни пенсия бадалларини ошириш масалаларини кўзда тутганмиз.

    Жумладан, 35 йилдан ортиқ иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун пенсия миқдорини ўртача ойлик иш ҳақининг 2 фоизига ошириш; пенсия тайинланадиган санада қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам иш ҳақининг 8 бараваридан 12 бараваригача миқдордаги пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ошириш.

    Амалдаги пенсия таъминоти тизими 7 йилдан кам бўлмаган стажга эга бўлган шахсларга пенсия тайинланишини назарда тутади. Эндиликда ёшга доир пенсия тайинлаш учун талаб этиладиган минимал стаж давомийлигини ошириш таклиф этилмоқда. Дунёнинг кўплаб давлатлари, жумладан, МДҲ давлатларида талаб этилган энг кам иш стажи 10–15 йилга етказилган», — дейди Шуҳрат Ўтаганов.

    Тадбирга иқтисодчи олимлар ҳам таклиф этилган бўлиб, улар ўз фикрларини билдириб ўтди. Ўзбекистон Миллий университети профессори, иқтисод фанлари доктори Абдураҳмон Ваҳобов шундай мулоҳаза билдирди:

    — Аҳоли табиий ўсишини пасайиши, кишиларнинг ўртача умри давомийлигининг ошиши, бизни иқтисодиётда яширин қисмдаги ишловчиларнинг мавжудлиги кабилар пенсия тизимида бир қатор муаммоларни юзага келтирмоқда. Жумладан, пенсия тизимида олинаётган пенсиянинг миқдори одамларнинг муносиб турмуш кечириши учун етмайди. Бу тизимнинг ўз мажбуриятлари бор ва бошқа соҳаларда жорий этилаётан ислоҳотлар, пенсия тизимини ҳам ислоҳ этишни талаб этмоқда. Биз бу соҳа бўйича қатор мамлакатлардан ортдамиз.

    Масалан, ҳозирда республикада эркаклар 60 ёшдан, аёллар эса улардан беш йил олдин пенсияга чиқади. Бундай ёндошув дунёнинг саноқли мамлакатларида қолган. Ўтган асрнинг 30 йилларида қабул қилинган бу норма ўша пайтлар учун тўғри эди. Чунки, у вақтда одамларнинг ўртача умр кўрсаткичи 60 ёш эди, ҳозир эса 73 ёш бўлди Концепцияга биноан пенсияга чиқиш ёши босқичма-босқич дунёдаги ўртача кўрсаткич даражасига етказилди.

    Пенсия жамғармаси самарали ишлаши учун бир пенсионерга камида 4 нафар ишловчи тўғри келиши керак. Ана шундагина пенсия фондига суғурта бадаллари барқарор келиб тушади ва пенсионер тўловларни керагича ва ўз вақтида олади. Ҳозир Ўзбекистон мисолида олиб қарасак, 18 миллиондан ортиқроқ иқтисодиётда меҳнат қилиш қобилиятига эга фуқаро бўлиб, шундан 14, 2 миллион киши расман ишлаяпти ва уларнинг 10,5 миллиони Халқ банкида ўзининг индивидуал персоналлашган ҳисобига эга. Бироқ шундан 4 ярим миллионигина муттасил равишда бадалини тўлаб туради. Демак, 3,3 миллион пенсионер бўлса, бир нафар пенсионерга бир ярим нафар ишловчи тўғри келяпти.

    Ҳозирги тизимда давом этадиган бўлсак, яқин келажакда пенсия фондининг ҳаражатлар қисми ва даромад қисминиг мувозанатини бузилиши рўй беради. Бизда яширин секторнинг улуши кўп, уларни легаллаштиришимиз керак. Шунингдек, айрим қўшимча тўловлар ҳам бор бўлиб, булар тизимга салбий таъсир кўрсатади. Масалан, пенсия фондидан суюнчи пули бериш тўғри эмас. Шу каби тўловлардан ҳам воз кечиш керак, — дейди профессор.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Концепция муаллифлари ҳозирда ишлаётган пенсионерларга уларнинг пенсиясини тўлиқ миқдорда тўлашни ҳам таклиф этмоқда. Шунингдек, Қариялар уйларида яшаётган ва ногирон пенсионерлар пенсияни кўпайтириш кабилар ҳам таклифлар қаторидан ўрин олган.

    Таклиф этилаётган ислоҳотларнинг ижтимоий аҳамиятга эга эканлигини инобатга олиб, семинар иштирокчилари, шу жумладан, халқаро молия институтлари экспертлари, янги таклиф этилаётган нормаларни босқичма-босқич амалга оширилиши зарурлиги тўғрисида фикр билдирди. Хусусан, дастлабки босқичда талаб этиладиган минимал иш стажини босқичма-босқич ҳар йили, 2019 йилдан бошлаб 10 йилгача ошириш, пенсия ёшини эса 2022 йилдан бошлаб ҳар йили 6 ойга, аёллар учун 58 ёшгача ва эркаклар учун 63 ёшгача ошириб бориш тавсия этилди.

    Маълумот учун, концепция билан Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасин сайтида танишиш ва муносабат қолдириш мумкин.

     

    27.05.2018, 10:00   Изоҳ (0)   32260
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда муқаддам судланган 3 нафар шахс Matiz ҳайдовчисини аввал бўғиб, сўнг пичоқлаб ўлдирди

    27.05.2018, 09:12

    Ўзбекистонда 28 майдан бошлаб ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда

    27.05.2018, 07:43

    Ўзбекистонда 1 июлдан эски намунадаги паспортлар «бир парча қоғоз»га айланади. Тошкентда ҳозиргача 1,8 млнга яқин фуқаро янги биометрик паспорт олган

    26.05.2018, 22:52

    6 бор жиноят содир этган сурхондарёлик 8 март куни хотини ва қайнсинглисини пичоқлади

    26.05.2018, 21:51

    Бўстонлиқ тумани Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи қамоққа олинди

    26.05.2018, 21:11

    Марғилонда ота-бола уйдаги сандиқда кўкнори сақлаётгани маълум бўлди

    26.05.2018, 20:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Овоз” огоҳлантирилди: лойиҳада Шерали Жўраев қўшиғи бўйича муаллифлик ҳуқуқи бузилган

    Ўзбекистон | 12 август, 19:13

    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

    Реклама | 12 август, 18:00

    Аргентинада Нетаньяхуни мамлакатга келган тақдирда ҳибсга олиш сўралмоқда

    Дунё | 12 август, 19:10

    “Калмар ўйини: Америка” сериалининг суратга олиш ишлари декабрь ойида бошланади

    Кино | 12 август, 19:00

    “Манчестер Сити” 120 млн евролик футболчи харид қилади

    Спорт | 12 август, 18:55

    Ўзбекистонда суғориладиган ерларнинг 50 фоизига сув тежовчи технологиялар жорий этилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 12 август, 18:52

    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

    Реклама | 12 август, 16:30

    “Apple монополияга қарши кураш тўғрисидаги қонунларни бузмоқда” — Илон Маск

    Дунё | 12 август, 18:50

    “Дунё садолари”га келаётган қўшиқчи Араш ўзбекистонлик тадбиркордан 25 минг доллар қарздор. У жавобгарликка тортиладими?

    Ўзбекистон | 12 август, 18:40

    Тошкентнинг айрим кўчаларида тезликни 80 км/соатгача ошириш таклиф қилинди

    Ўзбекистон | 12 август, 18:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.