Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов мамлакатда бўлиб турган тожикистонлик ҳамкасби Рамазон Ҳамро Рахимзода билан терроризм, экстремизм, трансмиллий уюшган жиноятчилик, ноқонуний миграция, одам савдосига қарши кураш ва тезкор ахборот алмашишни фаоллаштириш бўйича ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Фото: ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Фото: ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Муҳокама қилинган масалалар ҳар икки қардош мамлакат ички ишлар органларининг асосий вазифаларидан бири бўлиб қолишини икки давлат идора раҳбарлари алоҳида қайд этди. Учрашув давомида бошқа муҳим масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Шунингдек, учрашув доирасида икки томонлама ҳамкорлик масалалари юзасидан келишув ҳужжатлари имзоланди. Музокаралар ўзаро ишонч, дўстона ва ишчан муҳитда ўтди.

Тожикистонлик меҳмонлар Хоразм вилоятига ташриф буюриб, Хиванинг диққатга сазовор жойлари билан танишди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар