Фарғона вилояти Бувайда туманида янги маданият ва истироҳат боғи фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар берди.
13 гектардан ортиқ ҳудудни эгаллаган мазкур боғда аҳолининг мароқли ҳордиқ чиқариши учун барча шароит яратилган. Боғ ҳудудида Хитойдан келтирилган 40 га яқин замонавий аттракционлар ўрнатилган.
Мусиқали ва рангли фавворалар, 1000 ўринли ёзги амфитеатр, кексалар учун дам олиш маскани, қаҳвахоналар, ёшлар маркази, спорт ўйингоҳлари, экзотик ва жонли бурчак, мини футбол майдончаси қурилди. Мазкур ишлар учун 40 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Боғ фойдаланишга топширилгач, 60 нафар ёшлар ишли бўлди.
Изоҳ (0)